14 июль, жума куни Бойқўнғир космодромидан «Канопус-В-ИК» қурилмаси ва 72 та кичик сунъий йўлдоши бўлган «Союз-2.1а» ташувчи ракетаси учирилди. Бу бир пайтнинг ўзида парвоз қилган сунъий йўлдошлар сони бўйича Россиядаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади, дея хабар беради Meduza.
«Канопус-В-ИК» қурилмаси об-ҳаво ва техноген фалокатлар, шунингдек, табиатдаги фавқулодда вазиятлар мониторинги, хариталарни янгилаш учун фойдаланилади.
72 та кичик сунъий йўлдошдан иборат гуруҳ Россия, Германия, Япония, Норвегия, Канада ва АҚШ компаниялари қурилмаларидан иборат.
Маълумот учун, сунъий йўлдошларни бир пайтнинг ўзида орбитага олиб чиқиш бўйича дунё рекорди 2017 йил февралида 104 та қурилмани учирган Ҳиндистонга тегишли.
Изоҳ (0)