Европанинг Vega ракета ташувчиси Италиянинг Оptstat-3000 ҳарбий сунъий сунъий йўлдошини муваффақиятли орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда парвоз оператори бўлган Arianespace компанияси раҳбари Стефан Исраэль маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Оpstat-3000 Vеgа’дан ажралди. Орбита параметрлари рисоладагидек», — дея ёзув қолдирди у Twitter’даги саҳифасида.
Ракета 1 август, сешанба куни Франция Гвианасидаги Куру космодромидан учирилди. Европа коинот агентлигига кўра, Опцат-3000 қурилмаси Италия мудофаа вазирлигини юқори сифатли тасвирлар билан таъминлаши лозим. Унинг асосий вазифаси атроф-муҳитни ўрганишдан иборат.
Изоҳ (0)