Бангладеш ташқи ишлар вазири Шаҳриёр Алам бошчилигидаги делегациянинг 2017 йил 18 августга белгиланган Ўзбекистонга ташрифи ўзаро келишувга кўра кейинроқ муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Бангладеш делегациясининг ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилганди.
Ташрифнинг аниқ санаси дипломатик каналлар орқали белгиланади.
Изоҳ (0)