Ўзбекистон Президентининг фармони билан Солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини ошириш учун фаолиятни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзади Norma.
Ҳужжатга мувофиқ моддий рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўллаш учун фаолиятни баҳолаш мезонлари белгиланди.
Ушбу мезонлар бор-йўқлигига қараб, тегишли миқдорда рағбатлантириш ёки жарима белгилаш масаласи ҳал қилинади.
Учта мезоннинг барчаси бажарилган тақдирда, лавозим маошига 20 фоиз, иккитаси бажарилса, 10 фоиз устама ҳақи тайинланади.
Аксинча, учта мезоннинг ҳеч бири бажарилмаган тақдирда, лавозим маошининг 20 фоизи, иккитаси бажарилмаса, 10 фоизи миқдорида жарима тайинланади.
Изоҳ (0)