«Дарё» фоторепортажи: Ўзбекистон Миллий боғида Ёзувчилар уюшмаси учун янги бино қурилмоқда
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Адиблар хиёбонини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. «Дарё» мухбири қурилиш жойида бўлиб, фоторепортаж уюштирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18 апрель куни «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.
Бугунги кунда ушбу хиёбон ҳудудида қад ростлаши кўзда тутилган Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси учун замонавий янги бино қуриш ишлари олиб борилмоқда. Режа бўйича, бино сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши лозим.
Изоҳ (0)