«Толибон» диний-радикал ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампга очиқ хат йўллаб, уни Афғонистон ҳудудидан қўшинларни олиб чиқиб кетишга чақирди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мактуб журналистларга толибларнинг вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид томонидан йўлланди. Унда айтилишича, Трамп Афғонистондаги вазият назоратини генералларга топширмаслиги лозим. Шунингдек, унинг фикрича, АҚШ қўшин сонини оширишни эмас, контингентни тезроқ олиб чиқиб кетишни ўйлаши лозим.
Айни пайтда Афғонистонда 8,4 минг америкалик ҳарбий хизматчи бор.
Изоҳ (0)