ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканалида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, республика спорт федерациялари раҳбарияти иштирокида ОАВ билан мулоқот ташкил этилади.
«Спорт» телеканали мутасаддиларининг «Дарё»га маълум қилишича, 15 август, сешанба куни 18:00 да бошланадиган ОАВ билан мулоқот Ўзбекистон Президентининг «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорига бағишланади.
«‘Спорт’ телеканали барча оммавий ахборот воситалари ходимларини тадбирга таклиф этади. Учрашув 18:00да Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейида бошланади», — дейди телеканал вакили.
Изоҳ (0)