Португалиянинг Мадейра оролида дарахт қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа Фуншал шаҳрида диний байрам чоғида рўй берди.
Ҳалок бўлганлар орасида болалар бор. Бундан ташқари, 30 дан ортиқ киши яраланди. Бир неча кишининг аҳволи оғир.
Маҳаллий ОАВлар қулаган дарахт ёши 200 дан ошган эман эканлигини маълум қилмоқда. Фаоллар қари дарахтнинг хавф туғдираётгани ҳақида бир неча йил олдин огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)