Ўзбекистон жамоалари АрМИ-2017 ҳарбий ўйинларида қатор совринли ўринларни эгаллади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Жумладан, улар «Қуролсоз уста» танловида иккинчи, «Ҳарбий разведка аълочилари» ва «Йўл патрули» мусобақаларида учинчи ўринларни эгаллади.
Мусобақалар 29 июлдан 12 августга қадар Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 полигонида ўтказилди. АрМИ-2017 доирасида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги, шунингдек, муҳандислик ва кинология танловларида совринли ўринларни қўлга киритди. Шу тариқа, ўйинлар якунида Ўзбекистон бешта совринли ўринни банд этди.
Изоҳ (0)