• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ким Чен Ин тарихи: Қандай қилиб баскетболнинг ювош мухлиси диктаторга айланди?

    Охирги 50 йил давомида дунё Шимолий Кореянинг ақлдан ташқари ва беҳуда таҳдидларига кўникиб қолди, бироқ Ким Чен Ин даврига келиб бу таҳдидлар реалроқ жаранглай бошлади. Шимолий Корея янги етакчиси бошчилигида аллақачон бир нечта ядро синови ўтказди. Бугун Ким Чен Инга бутун дунё диққат-эътибори қаратилган бўлса-да, у ҳақдаги маълумотлар кўп эмас. Энг кўп таҳдид қилувчи оламшумул диктатор ҳақида нималарни биламиз, деб ёзади InsiderPro нашри.

    Ким Чен Ин 1982, 1983 ёки 1984 йилнинг 8 январида дунёга келган.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Унинг ота-онаси Шимолий Кореянинг бўлажак диктатори Ким Чен Ир ва Ко Ён Хи эди. Катта акаси Ким Чен Чхоль бўлса, бир муддатдан кейин кичик синглиси Ким Ё Чжон туғилди.

    Шимолий Корея етакчисининг расмий туғилган йили — 1982 йил, бироқ бу сана ўзгартирилган деб ҳисобланади. Бунга турли сабаблар келтирилади — ўша йили Ким Ир Сеннинг 70, Ким Чен Ирнинг эса 40 ёшга тўлганлиги ҳам ана шундай сабаблардан бири.

    Шунга қарамасдан, яқинда АҚШ Ғазначилик департаменти Ким Чен Инга нисбатан эълон қилган санкцияларда у туғилган сана 1984 йилнинг 8 январи деб кўрсатилган.

    Ким Чен Иннинг болалиги уйда ўтган — суратда у онаси билан.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Ўша пайтларда Шимолий Кореяни Ким Ир Сен бошқарган, Ким Чен Ир унинг меросхўри бўлганлигига қарамасдан, ҳокимиятнинг Ким Чен Инга ўтиш эҳтимоли юқори эмас эди.

    Кейинроқ у мактаб-интернатда ўқиш учун Швейцарияга йўл олди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    У Швейцарияда Шимолий Корея элчихонаси ходимининг ўғли, Ин Пак сифатида таништирилган.

    Собиқ синфдошлари Ким Чен Инни уйдан чиқмайдиган ювош, бироқ ҳазил-мутойибани тушунадиган йигит сифатида тасвирлайди.

    Унинг бир синфдоши шундай ҳикоя қилади: «У ҳазилни тушунарди, ҳамма билан, ҳатто Шимолий Кореяга душман мамлакатлардан келганлар билан ҳам келишарди. Мактабда сиёсий муҳокамалар тақиқланган эди — фақат футбол ҳақида баҳслашиш мумкин эди».

    Ким Чен Ин баскетболни ёқтирар ва Майкл Жорданни ҳаддан ортиқ яхши кўрар эди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    У мактабда ўқиб юрганда хонаси деворларига Жорданнинг плакатлари ёпиштирилган экан. Ким Чен Ин тўладан келган ва баланд бўйли бўлмаса ҳам (170 сантиметрдан пастроқ) баскетболни яхши ўйнаган.

    «У жуда берилиб кетадиган ўйинчи эди, баъзан портлаб кетар эди. Ғалаба учун қўлидан келган ҳамма нарсани қиларди», — дея ҳикоя қилади собиқ синфдоши Никола Ковачевич.

    Шунингдек, унинг Nike кроссовкаларидан иборат ғаройиб коллекцияси бўлганлигини ҳикоя қилишади.

    Швейцария интернатидан сўнг у ҳарбий таълим олиш учун уйига қайтади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Шимолий Кореяга қайтгандан сўнг Ким Чен Ин ва унинг акаси Ким Ир Сен Ҳарбий университетида ўқий бошлаган — 2007 йилда улар отасининг назорат сафарларида иштирок эта бошлаган.

    Тажрибасининг етишмаслигига қарамасдан, Ким Чен Ин ҳарбий ва сиёсий хизмат пиллапояларида тез илгарилаб кетди. Отаси вафот этганда у тўрт юлдузли генерал, Ишчи партия Марказий ҳарбий комиссияси раис ўринбосари ва Марказий қўмита аъзоси эди.

    Шимолий кореяликларнинг кўпчилиги Ким Чен Инда Ким Ир Сеннинг тимсолини кўради.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Ким Чен Ин ташқи кўриниши, ўзини тутиши ва соч турмаги билан ҳам бобосига жуда ўхшайди. Ҳатто у ўхшашликни кучайтириш учун пластик операция қилдиргани ҳақидаги миш-мишлар ҳам мавжуд. Бироқ Шимолий Корея бу миш-мишларни рад этади ва уларни сариқ матбуотнинг жирканч уйдирмалари деб атайди.

    Отасининг ўлимидан сўнг Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг «Буюк йўлбошчиси» деб эълон қилинди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    2011 йилнинг 17 декабрида Ким Чен Ир юрак хуружидан вафот этганда ёш Ким Чен Ин дунё бўйича тўртинчи катталикдаги армия, ядро қуроли ва Шимолий Корея устидан мутлоқ назоратни қўлга киритди.

    Шу тариқа, 30 ёш атрофида ҳокимият тепасига келган Ким Чен Ин сайёра бўйича энг ёш давлат раҳбарига айланди.

    Дастлаб кўпчилик мамлакатни аслида Ким Чен Иннинг 66 ёшли амакиси ва аммаси бошқараётганини тахмин қилди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Улар унинг ишончли маслаҳатчилари эди ва Ким Чен Ир ҳам уларга бир неча марта армияни назорат қилиш ва тажриба тўплагунга қадар ўғлига ёрдам беришни буюрганлиги маълум қилинади.

    Бироқ 2013 йилнинг декабрь ойи охирида Ким Чен Ин давлат тўнтаришга уринишда айблаб амакиси ва унинг оиласини қатл эттирди.

    2013 йилнинг 12 декабрида Ким Чен Ин амакиси Чан Сон Тхекни қатл эттирди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Унга нисбатан ҳарбий тўнтариш йўли билан ҳокимиятни эгаллашга уриниш айби эълон қилинди.

    Ким Чен Иннинг рафиқаси — Шимолий Корея енгил атлетика жамоаси қўллаб-қувватлаш гуруҳининг собиқ иштирокчиси.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Шимолий Корея етакчилари одатда шахсий ҳаётини жуда сир тутади, бироқ Ким Чен Ин рафиқаси билан тез-тез омма олдида пайдо бўлади ва у билан суратга тушади.

    Июль ойида Шимолий Корея ОАВлари Ким Чен Ин собиқ қўшиқчи ва чирлидер Ли Соль Чжуга уйланганлиги ҳақида маълум қилди, бироқ уларнинг тўй санаси маълум эмас.

    Жанубий Корея разведкаси жуфтлик эҳтимол 2009 йилда турмуш қурган ва бу пайтга келиб бир нафар фарзанди бўлган деб ҳисоблайди. Шунингдек, 2012 йилда Ли Соль Чжу яна бир фарзанд, қизли бўлганлиги ҳақида миш-мишлар юради.

    2015 йилда уларнинг яна бир фарзанди дунёга келганлиги ҳақида маълумотлар бор.

    Шимолий Кореяга Американинг «Чикаго Буллз» баскетбол жамоасининг собиқ юлдузи Деннис Родманнинг келиши Ким учун болалик орзусининг рўёбга чиқиши эди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Охирги вақтларда Ким Чен Ин ҳаётида ҳаммаси равон эмас.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    2013 йилда унинг жонига қасд қилишган. Жанубий Корея разведкаси ёш етакчига ўзининг одамлари ҳужум қилган деб ҳисоблайди — у қайсидир тўрт юлдузли генерални мансабидан тушурган, бу эса ҳокимият учун курашни кескинлаштирган.

    Эҳтимол барчаси назоратда эканлигини намойиш қилиш учун Ким ўта жанговар қиёфага кирди, Жанубий Корея билан барча алоқаларни узди ва қўшни мамлакат ҳамда АҚШга ядро уруши билан таҳдид қила бошлади.

    Ким Чен Ин бутун бошқаруви давомида мамлакатни Ғарб ва Жанубий Корея билан уруш ҳолатида тутиб турди — эҳтимол ўз нуфузини мустаҳкамлаш учун шундай йўл тутди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Санкциявий таҳдидларга қарамасдан, Шимолий Корея баллистик ракеталар ва ядро бобмаларини синовдан ўтказишни давом эттирди, 2012 йилда эса биринчи космик сунъий йўлдошни учирди.

    Ядровий синовлар ва халқаро босим 2016 йилгача давом этди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    2016 йилнинг 5 январида Шимолий Корея тўртинчи ядро синовини ўтказди — Пхеньян бу жуда кичик водород бомбаси бўлганлигини таъкидлайди.

    Бунга жавобан кўплаб дунёвий етакчилар, жумладан, асосий иттифоқчи Хитой ҳам Шимолий Кореяга қарши чиқди.

    Ким Чен Ин ядро қуролини мукаммаллаштиришга қатъий қарор қилган кўринади, экспертларнинг баҳолашича, Шимолий Корея 2020 йилга келиб АҚШга етишга қодир жанговар каллакларни ишлаб чиқади.

    Малайзия аэропортида Ким Чен Намнинг ўлдирилиши Шимолий Кореянинг ушбу жиноятдаги ролини халқаро миқёсда суриштиришга олиб келди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    2017 йилнинг 13 февралида Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Нам Куала-Лумпур аэропортида заҳарлаб ўлдирилди.

    Трамп маъмуриятининг келиши билан Шимолий Корея билан можаро янги авжига чиқди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    АҚШ президенти Дональд Трамп вазифасини бажаришга киришиши билан Шимолий Кореяни мамлакат учун энг катта таҳдид деб атади.

    Обама даврида Америка ҳукумати қарама-қаршиликни «стратегик тоқат қилиш» дастури доирасида ҳал этишга уринса, Трамп маъмурияти Шимолий Кореянинг зудлик билан қуролсизланишини талаб қилиб, огоҳлантирувчи ҳарбий зарба эҳтимоли билан шама қила бошлади.

    15.08.2017, 16:28   Изоҳ (0)   62462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ироқ Мосул ғарбида ИШИД назоратидаги шаҳарни бомбардимон қилишни бошлади

    15.08.2017, 16:02

    Непалдаги тошқин ва кўчкилар 90 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди

    15.08.2017, 14:20

    БМТ Хитойда қурғоқчиликдан жабр чекканларга 5,9 миллион доллар ажратади

    15.08.2017, 13:59

    Россия ҳукумати МДҲ давлатлари солиқ идоралари ўртасида электрон маълумот алмашиш бўйича протоколни маъқуллади

    15.08.2017, 13:49

    Ливия БМТ олдидаги қарздорлигидан қутулди

    15.08.2017, 13:15

    Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳаракатлар Сеул розилигисиз бошланмаслигига ишончи комил

    15.08.2017, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.