БМТ Хитойда кучли қурғоқчиликдан азият чекканлар учун 5,9 миллион доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Болалар жамғармаси ҳамда табиий офат ва қурғоқчилик сабабли пайдо бўлган касалликларни бартараф этиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Болалар жамғармаси ва озиқ-овқат Дастурига тегишли равишда 2,8 ва 2,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади», — дея таъкидлайди агентлик.
Унинг маълумотларига кўра, Хитойда дон маҳсулотларини етиштирадиган асосий ҳудудлар апрель ойидаги қурғоқчиликдан жиддий зарар кўрган. БМТнинг маълум қилишича, жорий йилнинг июль ойида Хитойнинг турли туманларида ҳосилнинг 16—59 фоизи нобуд бўлган. Асосий зарар эса сувни кўп талаб қиладиган гуручга етган.
Хитойга ушбу маблағни ажратиш Корея яриморолидаги ҳарбий қарама-қаршилик фонида қабул қилинган.
Изоҳ (0)