Чилонзор туманида ўтказилаётган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида Чилонзор туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган «Чилонзор» буюм бозори олдида танишини уриб, тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси «Дарё»га маълум қилди.
Чилонзор туманида 7 август соат 00:10 ларда Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган «Чилонзор» буюм бозори олдида, 1975 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган, Бектемир туманида яшовчи фуқаро Н.А. ўзаро жанжал оқибатида 1982 йилда туғилган таниши К.А.ни уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланиб қўлга олинди.
Чилонзор туман ИИБ томонидан фуқаро Н.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)