«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуида «Китоб олами — 2017» I халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси, «Болалик дунёси — 2017» II халқаро болалар ва ўсмирлар учун маҳсулот ва хизматлар кўргазмаси ҳамда «Спорт олами — 2017» VI ихтисослаштирилган кўргазмаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур кўргазмаларда 60 га яқин маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда.
Китоб маҳсулотлари, болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган озиқ-овқат, кийим-кечак, турли ўйин жиҳозлари ва ўйинчоқлар, ўқув қўлланмалари, спорт инвентарлари ва жиҳозлари, спорт кийимлари ва спорт озуқа маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)