Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бельгиянинг Bandua Communications Unipressoal LDA компанияси TV5 Monde франк тилидаги телеканалда Ўзбекистон миллий туристик маҳсулотини реклама қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда, деб ёзади UzDaily.
11 августдан 14 августгача суратга олиш гуруҳи Бухорода қатор съёмкаларни амалга оширди ва меъморий ёдгорликлар, бухоролик темирчилар ва заргарлар ҳақида сюжет суратга олди, миллий анъаналар билан танишди, ипак гиламлар тўқиш жараёнини кўрди, ош тайёрлаш сирлари ҳақида билиб олди.
Аэросъёмка учун меъморий ёдгорликларни баландликдан кўриш имконини берувчи учувчисиз учар қурилма (дрон) ишга туширилди.
Яқин орада TV5 Monde каналида Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатув трансляцияси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)