• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чиқинди ортидан бойиб кетган нукуслик тадбиркор жорий йилда 1 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни кўзлаган

    Нукуслик Рашид Қартбоев республикадаги чиқиндидан маҳсулот ишлаб чиқарадиган ягона корхона асосчиси. У чиқиндидан полиэтилен қувур ишлаб чиқарувчи ускуна яратиб, 2001 йили «Мустанаб-Ҳилол» масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйган. Унинг фаолиятига Uz24 эътибор қаратди.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    «Жаҳонгашта немис сайёҳи 1997 йили велосипедда Нукусга келиб, бу ер жуда ифлос эканини таъкидлаганида, менда бир фикр уйғонган эди. Ўша пайтлари Нукус чиндан ҳам жуда ифлос шаҳар эди. Унинг тозалигини сақлаш мақсадида 4 — 5 та йигит бирлашиб, «Тозалик маркази» номли нодавлат нотижорат ташкилот туздик. Дастлаб, шаҳардаги 21, 22, 23-кичик туманларнинг ҳудудини тозаладик. Бир кун шаҳар миқёсидаги ахлат ташланадиган жойга борсам, чиқинди тоғ бўлиб ётибди. Унга қараб ўйланиб қолдим. Бу чиқиндилардан маҳсулот ишлаб чиқариш ғояси миямга келди.

    Бу айтишга осон-у, лекин амалга ошириш жуда қийин бўлган иш. Кўп изланиб, суриштириб, ўрганиб, уч йил деганда, чиқиндига ташланган баклажка, целлофан пакет сингари нарсалардан полиэтилен қувур ишлаб чиқарувчи ускуна яратдим. «Мустанаб-Ҳилол» масъулияти чекланган жамиятимиз 2001 йили илк маҳсулотини бера бошлади. Дастлаб ўзим яшаган кичик туман ҳудудидаги 250 та уйнинг қувурларини ўзгартирдим. Уларнинг ҳар бирига диаметри 25 миллиметр бўлган 40 тадан қувур совға сифатида бердим. Ўша пайтда бозорда қувурнинг баҳоси 10 000 сўм бўлса, мен уни 3000 сўмдан сотдим», — дейди Рашид Қартбоев.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Суҳбат чоғида у кўпқаватли уйларнинг ертўлаларига қандай қилиб тушиб тозалагани, касаллик тарқатувчи чивин ва ҳашоротларга қарши қандай курашгани, аҳоли орасида тозаликни сақлаш борасида тарғибот ишларини олиб боргани тўғрисида гапириб берди.

    Бир куни қувурларни кўриш учун кўпқаватли уй ертўласига тушдим. Кун совуқ эди, ертўлада яхлаган чиқинди сув устидан ўтаётганимда муз ёрилиб, тушиб кетдим. Роса булғаниб қолдим. Ювинай десам, бу ҳолда ҳеч кимса уйига киритмайди. Кўчага чиқиб, такси тўхтацам, «ахлат одам»ни миндирмайди. Ноилож, узоқ йўл юриб, ишхонамга яёв келишга мажбур бўлганман.

    Рашид Қартбоев, тадбиркор

    Шунча машаққатлар билан иш бошлаган бу тадбиркор бошқараётган корхона бугун фақат қувур эмас, бошқа бир қатор маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқармоқда. Унинг яна бир янгилиги — қувур ишлаб чиқаришдан чиққан чиқиндини ҳам ташламасдан, ундан полимер шифр, брусчатка ишлаб чиқара бошлаганилиги бўлди.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Яқинда у ахлатхоналарга ташланган эски кийим-кечак, матолардан девор учун суюқ обой, суяклардан суяк уни ишлаб чиқара бошлади.

    «Бугунги кунда корхонамизда 47 киши ишлайди. Бундан ташқари ҳар бир ахлат ташланадиган жойдан, кўчалардан чиқинди олиб келувчи одамлар ҳам бор. Корхонамиз йилига 365 тоннага яқин пакет, пластмасса чиқиндиларини қайта ишлайди.

    Корхона ишга тушган 2001 йилда 80 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, 2014 йили 410 миллион, 2015 йили 695,8 миллион, 2016 йили 761,6 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Жорий йилнинг 6 ойида эса ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳажми 713 миллион сўмдан ошиб кетди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич бир миллиард сўмдан ошади, деган умиддамиз», — дейди тадбиркор ўз сўзида.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Рашид Қартбоев 1997 йилда Нукус давлат педагогика институтини биолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Унинг корхонаси Нукус шаҳрининг бир чеккасида жойлашган. Қум устида қовун, пахта, ошқовоқ сингари экинларни ўстириб қўйибди. Ҳатто, гужум ҳам эккан экан. Ишлаб чиқараётган суяк унидан омухта ем тайёрлаб, 300 та жўжа парваришламоқда.

    Бунинг ҳаммасини мен болаларим ўргансин, деган мақсадда қилаяпман. Илгари емларнинг рационида суяк уни кўп бўлар эди. Унинг таркибида илик мойи, кальций ва бошқа фойдали элементлар кўп бўлади. Шу сабабли уй ҳайвонлари учун жудаям фойдали. Ҳозирги вақтда ҳокимиятларга, тегишли идораларга чиқиб, ўзим сақлаётган жўжаларни кўрсатиб, унинг фойдали томонларини ташвиқот қилаяпман.

    Рашид Қартбоев, тадбиркор

    15.08.2017, 01:20   Изоҳ (0)   36504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёшлар иттифоқининг «Тарғибот поезди» Намангандаги акцияларини бошлади

    14.08.2017, 20:13

    Ботир Зоҳидов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди

    14.08.2017, 19:16

    Тошкент давлат техника университетида сиртқи бўлим очилди. Ҳужжатлар 20 августгача қабул қилинади

    14.08.2017, 19:03

    Мактабгача таълим муассасалари энди болаларни 3 ёшдан қабул қилади

    14.08.2017, 18:43

    50 000 сўмлик янги купюра кўриниши — битта расмда

    14.08.2017, 18:29

    Ўзбекистон ОТМларига кириш тест имтиҳонлари натижалари 15 августда эълон қилинади

    14.08.2017, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қибрайда катта ёнғин: қурилиш моллари дўкони кулга айланди (репортаж)

    Ўзбекистон | 23 июл, 19:30

    Германия ва Франция АҚШга қарши “қатъий чоралар” тайёрламоқда — FТ

    Дунё | 23 июл, 19:19

    Сурия президентига сўнгги етти ойда уч марта суиқасд уюштирилган — ОАВ

    Дунё | 23 июл, 18:55

    Виталий Денисов: “Файзуллаевнинг трансфери ‘ЦСКА’га ҳам, футболчининг ўзига ҳам фойдали”

    Спорт | 23 июл, 18:54

    Тошкентдаги светофорлар ҳолатини харитада онлайн кўриш имконияти яратилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 18:45

    Ўзбекистон | 23 июл, 18:00

    Наманганда сигир уй олдида ўйнаётган болакай ва унинг онасини сузиб, жароҳат етказди (видео)

    Ўзбекистон | 23 июл, 18:25

    Нима учун кечаси бош “ёрилгудай” оғрийди? Шифокор изоҳи

    Лайфстайл | 23 июл, 18:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.