Хабар берувчининг маълумотига қараганда, Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғи «Кичик Чимён» тоғ рельефларига ўзи билан жами 5 нафар фуқаро дам олиш мақсадида юқорига кўтарилган ва адашиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тез ҳаракат қилиш марказ отрядининг қутқарув гуруҳи соат 11:08 да воқеа жойига чиқиб борган.
Шу куннинг ўзида, тахминан соат 12:45 да адашиб қолган фуқаролар «Кичик Чимён» Гулкам қумли довонининг тоғ рельефларида аниқланиб, улар хавфсиз ҳудудга соғ-саломат олиб туширилган. Қутқарув ишлари давомида фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Изоҳ (0)