• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 22 августдан 50 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилади

    Давоми: 50 000 сўмлик янги купюра кўриниши — битта расмда

    Ўзбекистон Марказий банки 22 августидан бошлаб қиймати 50 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.

    Ўзбекистон Марказий банкининг қиймати 50 000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 миллиметр ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон герби ва «50000» рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.

    Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида «Дарча» ва «3D» эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи эни 4 миллиметр бўлган ҳимоя ипи ўтказилган.

    Банкнот олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги «Эзгулик» аркаси тепасидаги парвозга шайланган лайлаклар тасвирланган.

    Фото: Ўзбекистон Марказий банки

    Фото: Ўзбекистон Марказий банки

    Чап юқори қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» ёзуви мавжуд. Ушбу матн «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмали такрорланувчи микроматнли чизиқ билан ажратилган.

    Микроматнли чизиқ остида «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» матни акс этган.

    Матн остида тўқ яшил рангдаги Ўзбекистон герби тасвирланган.

    Банкнот чап тарафининг пастки қисмида 50 000 рақами ва «ELLIK MING SO‘M» ёзуви мавжуд бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.

    Юқоридаги барча тасвирлар ва ёзувлар бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.

    Марказда Ўзбекистоннинг ҳошияланган харитаси жойлашган бўлиб, унинг фони «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмали такрорланувчи микроматн кўринишида ишланган.

    Чап тараф пастки қисмидаги ва оқ рангли сатҳда жойлашган «50 000» рақамлари тепасида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган.

    Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмидаги махсус белги арка тасвири кўринишида бўлиб, ёруғликка қаратилганда арканинг ранги банкнот орқа томонидаги рангли фон билан тўлдирилади.

    Арканинг остида банкнот чиқарилган йил «2017» кўрсатилган.

    Оқ рангли сатҳнинг пастки қисмида кўриш бурчагига қараб рангини бронза рангидан яшил рангга ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи «50 000» рақами мавжуд.

    Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори қисмида арка тасвири мавжуд бўлиб, ёруғликда кўрилганда банкнот олд қисмидаги тасвир билан бир-бирини тўлдиради.

    Банкнотнинг марказида «ANJUMANLAR SAROYI» меъморий биноси тасвирланган.

    Фото: Ўзбекистон Марказий банки

    Фото: Ўзбекистон Марказий банки

    Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи «50 000» ва «SO‘M» ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан («ELLIK MING») кўрсатилган.

    Шунингдек, банкнот қиймати «50 000» кўринишида юқори ўнг ва пастки чап бурчакларда акс этирилган.

    Остки фон нафис чизиқлар қўлланилган ҳолда ишланган миллий нақшинкор безаклар ва бўртиб тургандек таасурот уйғотувчи банкнот қиймати кўринишидаги рақамли тасвирлардан иборат.

    Пастки қисмида «O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI» матни жойлашган.

    «Муомалага чиқарилаётган қиймати 50 000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт», — дейилади Марказий банк ахборотида.

    14.08.2017, 17:32   Изоҳ (0)   199405
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелидаги қурилиш қилиб бўлмайдиган ерда 10 минг туп олма экилди

    14.08.2017, 16:58

    Польшада ҳар йили 2,5 минг Ўзбекистон фуқароси иш билан таъминланади 

    14.08.2017, 16:22

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қарийб 28 сўмга ошди

    14.08.2017, 15:44

    Тошкент бозорларида банкоматлар ишга тушди (фото)

    14.08.2017, 15:20

    Оқсилли музқаймоқ: соғлом овқатланиш соҳасида янги йўналиш

    14.08.2017, 14:46

    Сергели туманида дугонасининг уйига меҳмонга келиб ўғрилик содир этган қиз қўлга олинди

    14.08.2017, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда IT мутахассиси қамоқхонадан бевосита венчур стартапида иш бошлади

    Дунё | 25 июл, 19:46

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:26

    Эрдўғон Путин ва Трамп билан Истанбулда учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқчи

    Дунё | 25 июл, 19:19

    Саккиз нафар футболчи “Барселона”нинг янги сардори бўлишга даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 июл, 19:06

    Тошкентда сохта дача эълонлари орқали одамлар пулини “шилган” шахс қўлга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:00

    Дунёни забт этган ифорлар: барча даврларнинг энг яхши 10 та атири

    Аёллар саҳифаси | 25 июл, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.