Германиянинг Sea Eye нотижорат ташкилоти хавфсизлик нуқтаи назаридан Ўрта Ер денгизида муҳожирларни қутқариш бўйича операцияларни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти ҳам Ўрта Ер денгизида ноқонуний муҳожир ва қочқинларни қутқариш ишларини тўхтатишини билдирган эди. Ливия қирғоқ қоровулининг хатарли хатти-ҳаракатлари, Италия ҳукуматининг ишга тўсқинлик қилиши бунга сабаб сифатида кўрсатилган эди.
Ташкилотга минтақадаги энг йирик кема тегишли эди. Эндиликда у денгизни мониторинг қилишни тўхтатди.
Ўз навбатида, Sea Eye Ливия ҳукумати хусусий нотижорат ташкилотларига таҳдид сола бошлаганидан сўнг ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлаётганини эълон қилди.
Бир муддат илгари Ливия расмийлари чет эл кемалари мамлакат қирғоқларини тез орада тарк этишини талаб қилган эди.
Изоҳ (0)