Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2017 йил 8 июль куни маҳаллий вақт билан, тахминан, соат 22:00 да Россия Федерацияси Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодне Ключи йўлининг 12-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Йўлда Mercedes микроавтобуси ва Chevrolet Lanos енгил автомобили тўқнашган. Россия ФВВ маълумотларига кўра, Chevrolet Lanos автомобилидаги 2 нафар Россия фуқароси вафот этган. Микроавтобусда бўлган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган. Микроавтобус йўловчилари шаҳар ва туман касалхоналарига етказилган ва тиббий кўрикдан сўнг қўйиб юборилган.
Элчихона консуллик бўлими ушбу ҳодиса натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Маҳаллий ҳокимият билан, жумладан, вилоят губернатори ва Оренбург тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатилган.
Изоҳ (0)