Самарқанд вилоятида 2017 йилнинг дастлабки олти ойида 15—16 ёшдаги қизлар ўртасида саккизта туғруқ қайд этилган ва бу салбий кўрсаткич 2016 йилга нисбатан учтага кўпайган. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси хабар берди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ахборотига кўра, бунга патронаж хизмати имкониятларидан зарур даражада фойдаланмаслик, тегишли назорат ва тарғибот ишларининг сусайтирилгани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)