Иккинчи муддатга Эрон президенти этиб сайланган Ҳасан Руҳоний инаугурация маросими давомида қасамёд қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Инаугурация маросими Теҳрондаги мамлакат парламенти биносида бўлиб ўтган.
Тадбирда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатлари вакиллари иштирок этган. Ўзбекистондан Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев раҳбарлигидаги делегация қатнашган.
Қасамёддан сўнг, Руҳоний нутқ билан чиқиш қилиб, хорижий меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ҳамда унинг ҳукумати мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)