Украина президенти Пётр Порошенко жанговар МиГ-29 қирувчи самолётини иккинчи учувчи сифатида бошқарди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Ҳаво қўшинлари куни билан ҳарбий учувчиларни табриклаш мақсадида Винница вилояти ҳарбий аэродромига МиГ-29 самолётида етиб келдим. Украинанинг мустақил осмони мудофаасида турганларнинг барига муносиб ҳарбий хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдираман», — дейилади Порошенконинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган ахборотда.
Порошенко ҳарбий учувчиларни Ҳаво қўшинлари куни билан табриклаб, ҳарбий техника ва уларни қайта тиклаш мақсадлари учун 1 миллиард гривна (тахминан 38 миллион доллар)дан зиёд маблағ ажратилишини эълон қилди.
Изоҳ (0)