АҚШ давлат департаменти иқлим ўзгариши бўйича Париж битимини айни вақтда қайдай кўринишда бўлса, шундайлигича тарк этиши тўғрисида БМТни расман хабардор қилди. Бу ҳақда идора расмий сайтига асосланиб, «Газета.ru» хабар берди.
Шунга қарамай АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ маълум қилганидек, мамлакат Париж битимига кейинроқ яна қайтиши мумкин.
«Президент 1 июнь ва ундан кейинчалик ҳам айтганидек, АҚШ Париж битимида америкаликларнинг бизнеси, ишчи кучлари, халқи ва солиқ тўловчилари учун манфаатли шартларни кўра олса яна қайтиши мумкин», — дейилади давлат департаментининг хабарида.
Шунингдек, идоранинг қўшимча қилишича, АҚШ бундан кейин ҳам иқлимга боғлиқ муаммоларга тегишли халқаро конференцияларда қатнашишни давом эттиради.
Изоҳ (0)