Америкалик ҳарбийлар «Аш-Шабоб» террорчилик ташкилотининг юқори мартабали «дала қўмондонлари»дан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
АҚШ Қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги баёнотига кўра, жангариларга қарши қаратилган зарба 30 июль куни Сомали жанубига берилган.
Зарба оқибатида Али Жабал тахаллуси билан танилган Муҳаммад Ҳусайн йўқ қилинган. Тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Али Жабал «Аш-Шабоб»нинг Могадишо ва Банадир вилоятларидаги жангариларига раҳбарлик қилган, пойтахт Могадишо ҳужумларни уюштирган.
Март ойи охирида АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийларнинг «Аш-Шабоб» террорчилик ташкилотига қарши курашдаги ваколатларини ошириш ҳақидаги ҳужжатларни имзолаган эди.
Сомалида фаолият олиб борувчи «Аш-Шабоб» террорчилик ташкилоти «Ал-Қоида» билан яқин алоқага эга, деб ҳисобланади. Ташкилот 2008 йили АҚШ томонидан террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилган.
Изоҳ (0)