«Коммерсантъ» нашри журналисти видеокамераси билан сувда туриб Россия президенти Владимир Путиннинг Байкалга келишини кутаётгани тасвирланган суратни чоп этди. Эркак кадр яхшироқ чиқиши учун белига қадар совуқ сувда туришига тўғри келган, деб хабар берди «MK.ru».
Суратни жойлаштирган журналист Колесниковнинг сўзларига кўра, оператор 40 дақиқага яқин сувда турган.
Сурат остига ёзилган изоҳларга кўра, ушбу воқеадан кейин операторнинг шамоллаши ва орхит орттириб олиши кафолатланган.
Таъкидлаш керакки, бу вақтда Байкал кўли сувининг ҳарорати одатда 17 градусдан ортмайди.
Бугун, 4 август куни Владимир Путин кўл бўйидаги «Танхой» қишлоғига ташрифи буюриб, омул балиқларини сувга қўйиб юборди.
Изоҳ (0)