• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп грин-карт лотереясини бекор қилмоқчи. Лотерея қандай ишлайди?

    АҚШ президенти Дональд Трамп ва икки республикачи-сенатор миграция қонунчилигини қатъийлаштирувчи қонун лойиҳасини тайёрлади. Гап мигрантлар оқимини икки баробарга қисқартириш, жумладан, «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастури — АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритиш имконини берувчи ҳар йили ўтказиладиган лотереяни (грин-карт) бекор қилиш ҳақида бормоқда, деб ёзади Meduza.

    Фото: ForumDaily

    Фото: ForumDaily

    Грин-карт қанақа лотерея?

    АҚШда 1990 йилдан буён ҳар йили чет элликларга тасодифий равишда 50 мингта (яна 5 мингта ҳар йили Марказий Америка мамлакатлари учун ажратилади) яшаш учун гувоҳнома тарқатиш дастури амал қилади. Лотереяда иштирок этиш текин ва аризани ҳар йили бериш мумкин.

    АҚШ ҳаммани қабул қилаверадими?

    Йўқ. Биринчи навбатда, мамлакатлар бўйича чеклов мавжуд. Ҳар йили Миллий хавфсизлик вазирлиги охирги беш йил ичида у ёки бу мамлакатдан қанча мигрант келганлигини кўриб чиқади. Агар бу миқдор 50 минг кишидан ошса (нафақат лотерея бўйича келганлар, балки исталган муҳожирлар) ушбу мамлакат ўйиндан четлатилади.

    2018 йил лотереясидан Бангладеш, Бразилия, Канада, Хитой (Гонконг, Макао ва Тайвансиз), Колумбия, Доминикан Республикаси, Сальвадор, Гаити, Ҳиндистон, Ямайка, Мексика, Нигерия, Покистон, Перу, Филиппин, Жанубий Корея, Буюк Британия ва унга қарам ҳудудлар (Шимолий Ирландиядан ташқари) ва Вьетнам четлатилган.

    Аризачининг турмуш ўртоғи ё рафиқаси ёки ота-онаси лотереяга киритилган мамлакатда туғилган бўлса, бу чекловни четлаб ўтиш мумкин.

    Номзодларга яна қандай талаблар мавжуд?

    Ягона қўшимча талаб — минимал меҳнат кўникмалари мавжудлигини кўрсатиш. Бунинг учун мактаб маълумоти тўғрисидаги аттестат ёки икки йиллик меҳнат стажи (тасдиқланган мутахассисликлардан бири бўйича) ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиш керак. Бошқа ҳеч нарса талаб қилинмайди.

    Ариза октябрь ойи давомида қабул қилинади ва Давлат департаментининг махсус саҳифасида расмийлаштирилади.

    Ғолиблар қандай аниқланади?

    Бу тасодифий равишда компьютер томонидан амалга оширилади. Бироқ мамлакат ёки ҳудуд чегарасида тақдим этиладиган визалар сони бўйича чеклов мавжуд. Ҳеч бир мамлакат грин-картнинг етти фоиздан ортиғини (3,5 минг) қўлга кирита олмайди.

    Бутун дунё йиллик квоталарни тақсимлаш учун олтита ҳудудга ажратилади. Агар ҳудуд охирги беш йил ичида барча грин-картларнинг олтидан бир қисмидан ортиғини қўлга киритган бўлса (ҳозирда бу Лотин Америкаси ва Осиё), у паст устунликни, қолган ҳудудлар эса (Шимолий Америка, Европа, Африка ва Океания) юқори устунликни қўлга киритади.

    Лотереядаги ғолиблик АҚШ фуқароси бўлишни англатадими?

    Йўқ. Ютуқли аризачиларнинг ярмидан ортиғи виза расмийлаштириш босқичида сараланади. Масалан, 2015 йилда 125 мингдан ортиқ ғолиб аниқланган, бироқ улардан 50 мингга яқини виза олишга эришган. Рад этиш сабаби турлича: фирибгарликдан қонунчилик тақиқларини бузишгача бўлиши мумкин.

    Грин-карт олгандан сўнг мамлакатда беш йил яшагандан кейин (турмуш ўртоғи америкалик бўлса, уч йил) АҚШ фуқаролиги учун ариза бериш мумкин. Жиноят содир этган ёки АҚШни бир йилдан ортиқ муддатга тарк этганлар учун яшаш ҳуқуқи бекор қилинади.

    Грин-картни лотереясиз ҳам қўлга киритиш мумкин-ку?

    Тўғри, лотерея уни қўлга киритишнинг ягона усули эмас. 2016 йилда лотерея ғолиблари мигрантлар умумий сонининг бор-йўғи етти фоизини ташкил этган. Грин-карт олишнинг энг оммабоп йўли ҳамон АҚШ фуқаролари билан (барча муҳожирлик визаларининг ярми) ёки яшаш гувоҳномасига эга бўлганлар билан (учдан бири) қариндошлик алоқалари бўлиб қолмоқда. Ишчи визаларни муҳожирларнинг атиги тўрт фоизи қўлга киритган.

    Яшаш ҳуқуқини лотерея орқали тарқатиш нега керак?

    Лотерея миграция оқимини бараварлаштириш учун жорий этилган. Урушдан кейинги қонунчилик Осиё ва Лотин америкаликларга қариндошларини оммавий АҚШга олиб келишга рухсат берган. 1980 йилларнинг охирида европаликларни қўллаб-қувватлаш учун лотерея ўйлаб чиқилиб, ундан шусиз ҳам кўп мигрант кириб келаётган мамлакатлар истисно этилган.

    Грин-картни бекор қилиш ҳақидаги қонун қабул қилинадими?

    Ҳозирча бир нима дейиш қийин. Миграцияни чеклаш Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди, бироқ сенатдаги республикачиларнинг кўпчилиги ҳам унинг қонунчилик ташаббуслари муваффақиятини кафолатлай олмайди. Мисол учун, Obamacare’ни бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси тасдиқланмади — ҳатто республикачилар ҳам унга қарши чиқди.

    04.08.2017, 13:47   Изоҳ (0)   32260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин 2018 йилги Россия президенти сайловида номзод сифатида иштирок этишни ўйлаб кўришга ваъда берди

    04.08.2017, 13:04

    Индонезиядаги аэропортда икки самолёт бир-бирининг қанотини ишдан чиқарди

    04.08.2017, 12:52

    АҚШ ғарбида кичик самолёт қулади, учувчи ҳалок бўлган

    04.08.2017, 11:48

    Афғонистон жанубидаги портлаш оқибатида камида беш ҳарбий ҳалок бўлди

    04.08.2017, 11:10

    Африкада куйдиргининг янги штамми фаоллашди

    04.08.2017, 11:07

    Франция 2016 йилда сайёҳлар орасида энг оммабоп мамлакат бўлди

    04.08.2017, 10:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40

    Европа мамлакатлари Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин — Bloomberg

    Дунё | 5 июл, 16:10

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

    Дунё | 5 июл, 14:47

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.