Россия давлат раҳбари Владимир Путин 2018 йилги президент сайловида иштирок этиш-этмаслик ҳақида ўйлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бурятия ва Иркутск вилоятидаги ёнғинларни бартараф этишга бағишланган йиғилиш давомида видеоалоқа орқали бурятиялик фуқаро Путинга мурожаат қилган.
У ёнғинлардан сўнг турар жой бинолари қандай тикланаётгани ҳақида Россия президентига ахборот бериб, сўнг ундан бўлажак президент сайловида номзод сифатида иштирок этишни сўраган.
«Мен бу ҳақда ўйлаб кўраман, раҳмат», — деб жавоб берган Путин.
Маълумот учун, Россиядаги навбатдаги президент сайлови 2018 йилнинг 18 март куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)