Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятидаги бозорда юз берган портлаш оқибатида камида беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Tolo News’нинг вилоят губернатори вакилига асосланиб хабар беришича, тартиб посбонлари ва бозорга ҳужум уюштирган қуролланган шахслар ўртасида тўқнашув юз берган.
Автомобиль портлатилиши оқибатида беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, яна бир неча киши тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Айни вақтда, телеканалнинг хавфсизлик хизматларидаги манбаси портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берган.
Изоҳ (0)