18 киши, шу жумладан, ўзбекистонлик болалар Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Қизил-Орук қишлоғи яқинида йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб ёзади «Nuz.uz». Хайрият, қурбонлар йўқ, аммо жабрланганларнинг бир нечтаси шифохонага ётқизилди.
3 август куни эрталаб Бишкекка кетаётган Volkswagen микроавтобуси Чўлпонота шаҳрига отланган Mazda русумидаги автомобиль билан тўқнашиб кетди. Микроавтобусда Ўзбекистондан рақс коллективи: 13 киши, болалар ва катталар бўлган. Mazda’да эса беш йўловчи бўлган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, автоҳалокат тахминан 11:30 да «Балиқчи—Чўлпонота—Қоракўл» автойўлининг 17-километрида юз берган.
Тўқнашув натижасида 9 киши жабрланди. Уларнинг тўрт нафари, шу жумладан, бир бола — Ўзбекистон фуқароларидир. Уларнинг барчаси турли шикастланишлар билан Балиқчи шаҳридаги касалхонага етказилди.
ЙТҲ жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ўзбекистон элчихонаси вазиятни назорат отига олди: консуллик бўлими жабрланган ўзбекистонликларнинг шахсини аниқлаб, уларга зарур ёрдамни кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)