2017 йилнинг 31 июль куни, тахминан, соат 14:00 ларда, Наргиза Эргашева ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган поликлиникада бўла туриб, шу ерда йўлакда фуқаро Надежда Купченко томонидан қаровсиз қолдирилган, ичида 260 000 сўм ҳамда 600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари бўлган ҳамёнини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Изоҳ (0)