2017 йилнинг 1 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 8 нафар шахслар тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилнинг 1 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2324 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 543 тасини қўпол турдаги, 18 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 1 август куни жами 820 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 528 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 292 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Изоҳ (0)