Япония бош вазири Синдзо Абе мамлакат ташқи ишлар вазири лавозимига Таро Конони тайинлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Коно бунгача маъмурий ислоҳотлар бўйича вазир лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўз навбатида, ТИВнинг собиқ раҳбари Фумио Кисида ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг сиёсат бўйича кенгаши раиси этиб тайинланган.
Айни вақтда, Кисида партия раиси ўрнини эгаллашга асосий даъвогарлардан бири саналади.
Изоҳ (0)