Япония ҳукумати бош вазир Синдзо Абэ вазирлар маҳкамасида олиб борадиган ўрин алмаштиришлар олдидан, 3 август, пайшанба куни тўлиқ таркибда истеъфо берди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳукуматнинг шошилинч мажлисида унинг барча аъзолари тегишли аризаларни берди, уларни бош вазир қабул қилиб олди. Яқин соатларда ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилиниши кутилмоқда.
Ҳукуматнинг тўлиқ таркибда истеъфога чиқиши — вазирлар маҳкамасида ўрин алмаштиришларни амалга ошириш учун зарур жараён. Истеъфо берган ҳукумат куннинг иккинчи ярмига қадар ўз мажбуриятларини расман бажаради.
Изоҳ (0)