Испаниялик рассом Сальвадор Далининг (1904—1989) мўйлови ўлимидан салкам 30 йил ўтиб ҳам ўз шаклини сақлаб қолди. 20 июль, пайшанба куни унинг жасади эксгумациясида иштирок этганлар бунга ишонч ҳосил қилди, дея хабар беради «ТАСС».
La Vanguardia нашрига кўра, Далининг жасади 28 йил аввал қандай бўлса, шундай сақланиб қолган.
«Унинг мўйлови умуман ўзгармаган, ўзи истагандек 10 ва 10 ни (соат сиферблатидаги соат ва дақиқа) кўрсатиб турибди. Буни мўъжиза деса бўлади», — дейди деярли 30 йил аввал мусаввирнинг жасадини мўмиёлаган ва эксгумацияда қатнашган Нарсис Бардалет.
Бардалетнинг аниқлик киритишича, «бу ўрта асрларда мўъжиза эди, ҳозир эса тиббиётнинг хизмати». У маэстронинг ташқи қиёфаси узоқ вақт давомида ўзгармаслигига ишончи комил эди ва бу ўз тасдиғини топди.
Изоҳ (0)