Эронлик зиёратчиларнинг 2017 йилдаги илк гуруҳи Саудия Арабистонига ҳаж сафари учун жўнаб кетди, деб ёзади «Вести Кавказа». Бу йил Саудия Арабистонига 86 500 нафар эронлик отланиши кутилмоқда.
Эроннинг бу йил ҳаж сафарида иштирок этиши кафолатланмаган эди. Ўтган йили, Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги кескинлик энг юқори нуқтага чиққан даврда бирорта ҳам эронликка ҳажда қатнашиш учун рухсат берилмаган эди. Эронликларга ҳаж зиёратига бориш учун рухсат бериш қарори мартга қадар эълон қилинмади.
Ар-Риёд ва Теҳроннинг муносабатлари Сурия ва Ямандаги каби йирик сиёсий ихтилофлар билангина мураккаблашмаган. Гап шундаки, Эрон ҳукумати Саудия Арабистони 2015 йилда содир бўлиб, 2400 дан ортиқ кишининг ҳалокатига сабабчи бўлган ур-йиқитдан кейин ҳам ҳар йили ҳажни қандай ташкил қилаётганига танқидий муносабатда бўлмоқда. Саудияликлар эса ўз навбатида, Эронни ҳажга сиёсий руҳ беришда айбламоқда.
Изоҳ (0)