Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар бермоқда.
«Дарё» манбалари берган маълумотга кўра, 3 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ЎзМТРКда бўлган. У телерадиокомпания жамоасига Бобур Алихоновни МТРК раиси сифатида таништирган.
Бобур Алихонов 3 апрель куни ЎзМТРК раисининг ахборот узатиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Қайд этиш жоиз, Алихонов 1983 йилдан бери телевидениеда турли лавозимларда ишлаб келади.
Аввалроқ Хуршид Мирзоҳидов ЎзМТРК раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)