1 августдан «Самарқанд» халқаро аэропорти сунъий учиш-қўниш йўлаклари капитал таъмирланганидан сўнг халқаро ва маҳаллий парвозлар учун очилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Самарқанд ҳаво бандаргоҳи 1 июль куни рейсларни амалга ошириш учун ёпилган эди. Августнинг биринчи куни аэропорт Россиянинг Утаир авиакомпанияси самолётини қабул қилди.
Изоҳ (0)