Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган Мираки шаҳарчасида 68 ўринга мўлжалланган спорт-соғломлаштириш маркази фойдаланишга топширилди.
Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли «Лочин» болалар дам олиш оромгоҳи қошида очилган марказ нефть-газ соҳаси ходимлари ва мазкур ҳудудга дам олиш учун келадиган сайёҳларни қабул қилади.
Шаҳрисабз шаҳридан 30 километр узоқликда жойлашган спорт-соғломлаштириш марказида ёпиқ сув ҳавзаси, тренажор зали, қишки боғ ва 50 ўринли ресторан бор.
«Лочин» оромгоҳи ва янги очилган марказ раҳбари Азамат Тўрақуловнинг айтишича, мазкур марказ ҳудудда экотуризмни ривожлантиришда ҳамда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ҳудудга жалб қилишда муҳим рол ўйнайди.
«Барка;ол ёш мутахассис — қудратли юрт таянчи» шиори остида ташкил этилган нефть-газ соҳасидаги «Ёш мутахассислар" Форуми доирасида очилиши бўлиб ўтган марказнинг илк меҳмонлари нефть-газ соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган соҳа фахрийлари бўлди. Шунигдек, очилиш маросимида Форум қатнашчилари ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)