Турк қўшинлари курдларнинг Сурия шимолидаги Кобани шаҳрига кирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фират агентлигига кўра, ҳарбийлар 30 июль, якшанба куни кечки пайт Сурияга Кобани ғарбидаги Бобене ва Сифтеке қишлоқлари ҳудудида кирган ҳамда кучларни жойлаштирган.
Курдларнинг «Халқ мудофааси кучлари» Туркия Кобани ҳудудини тарк этмаган тақдирда ҳозирланаётган жавоб ҳақида огоҳлантирди.
Мазкур маълумот Туркия томонидан расман тасдқланмади.
Изоҳ (0)