Россиянинг Нижегородск вилояти, Вач туманида икки автомобиль тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 30 июль, якшанба куни кечки пайт Нижний Новгород — Қосимов автойўлида ВАЗ-2115 қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Skoda машинаси билан юзма-юз келди.
«Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши, жумладан, 13 ёшли бола ҳалок бўлди. Яна 2 киши жароҳат олди», — дейилади маҳаллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарида.
Изоҳ (0)