Венесуэлада Конституциявий ассамблея чақирилишига қарши норозилик намойишида ўлдирилганлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
El Nacional нашрига кўра, ҳозиргача камида 12 киши зўравонликлар қурбони бўлди. Олдинроқ газета сутка давомида 9 киши ҳалок бўлганини билдирганди.
Расмийлар ҳаракатидан норози бўлган Венесуэла фуқаролари, узоқ муддатли қамоқ хавфига қарамай, кўчаларда норозиликларини ифодалашда давом этмоқда.
Ҳукуматга қарши намойишчиларнинг хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлари мамлакат пойтахти Каракас, шунингдек, Мерида ва Тачира штатларида юз берди.
Изоҳ (0)