Туркия йиғинида бўлган Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби ўзининг сўнгги назорат ўйинида ҳам мағлуб бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Беллашув Туркия Суперлигасидан кейинги ўринда турувчи 1-лиганинг «Истанбулспор» клубига қарши ўтди. Ўйиндаги ягона гол Иброҳим Йилмаз томонидан пенальтидан урилган. Унинг қайси дақиқада содир бўлгани ва пенальтига ким сабабчи экани борасида аниқ маълумотлар берилмаган.
«Пахтакор» бунга қадар Саудия Арабистонининг «Ал-Иттифоқ» клубидан 0:3 ҳисобида енгилганди.
Ўртоқлик ўйини Измит, Туркия 30 июль, якшанба
Изоҳ (0)