Франция кубоги ва мамлакат Лига кубогида зафар қучган «ПСЖ», мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Монако»га қарши Суперкубок ўйинида майдонга чиқди.
Янги мавсум старти олдидан ўтказилган Франция Суперкубогига Марокаш мезбонлик қилди. «Стад де Танжер» стадионидаги ўйинда монаколик футболчилар ҳисобни очган бўлса-да, кейинроқ парижликлар ирода кўрсатди. «ПСЖ» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган Дани Алвеш илк расмий ўйинида гол урди ва жамоасининг мавсумдаги биринчи трофейсига кўмаклашди.
Шу тариқа Алвеш футболчилик карьераси давомида қўлга киритган совринлари сони умумий 37 тага етди. Бунда унинг Бразилия терма жамоасидан тортиб, «Барселона», «Ювентус» ва энди «ПСЖ» сафида эга чиққан барча ютуқлари қўшиб ҳисобланган.
Франция Суперкубоги Танжер, Марокаш 29 июль, шанба
Изоҳ (0)