Хитойлик аёл 25 миллион юан (3,7 миллион доллар) миқдоридаги кредитни тўламаслик учун пластик операция ёрдамида қиёфасини таниб бўлмас даражада ўзгартирди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Хубэй провинциясининг Ухань шаҳрида яшовчи 59 ёшли Чжу Нацзюань ҳуқуқ-тартибот ходимларидан яширинишга муваффақ бўлди. Ҳозир унинг қаерда эканлиги номаълум.
Полиция у бошқа кишининг ҳужжати билан Шэньчжэнь шаҳрида чипта харид қилаётганида қўлга олишга уринди. Бироқ уларни таажжублантирадиган ҳолат юз берди: аёлнинг қиёфаси қўлларидаги фотодан буткул фарқ қиларди. Хусусан, у жуда ёш кўринарди. Полициячиларга кўра, нари борса 30-40 ёшли аёлга ўхшарди.
Чжу Нацзюань билан боғлиқ воқеа камдан-кам учрайдиганлар тоифасига кирмайди: Ухань шаҳрининг ўзида 6 ой мобайнида кредит тўлашдан қочишга ҳаракат қилган 186 киши ушланди.
Изоҳ (0)