Қизи учун дабдабали тўй уюштирганидан кейин машҳур бўлиб кетган судья Елена Хахалева жиноий олам билан алоқадорликда гумон қилинди, деб ёзади «Эхо Москви». Бунга унинг ёшликда тушган суратлари сабаб бўлди.
90 йиллар ўрталарида олинган, жиноий муҳитда танилган Пецо лақабли Реваз Бухникашвили акс этган фотосуратда Елена Хахалевани ҳам таниб қолишди. Архив кадрлар ёпиқ Telegram-каналларда пайдо бўлди. Пецо Хахалева ва унинг турмуш ўртоғи билан бирга тушган суратни очиқ манбалардан топиш мумкин.
«Блокнот. Краснодар» портали аввалроқ Бухникашвили билан 1997 йилда ўтказилган сўроқ ёзувини эълон қилган эди. У ерда у терговчига Краснодарда Лена Хахалева исмли қариндошиникида яшашини айтган.
Жиноий оламда обрў-эътибор қозонган Бухникашвили тез орада озодликка чиқиши истисно қилинмаяпти. Уни соғлиғи туфайли муддатидан аввал озод этиш тўғрисидаги апелляция 1 август куни кўриб чиқилади.
Елена Хахалева қизининг тўйига 2 миллион доллар сарфлагани ҳақида хабарлар тарқалгач, унинг таржимаи ҳоли диққат билан ўрганилишни бошлади. Кейинроқ эълон қилинган изоҳларда тўй бунчалик қимматга тушмагани ва уни судьянинг собиқ эри тўлагани айтилди.
Елена Хахалеванинг ўзи жиноий авторитет билан алоқадорлиги ҳақидаги гумонларга изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ (0)