АҚШ президенти Дональд Трамп ядровий дастур бўйича келишувнинг бузилиши учун Эронни жавобгар қилиб кўрсатмочи. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Трамп ва умуман АҚШ келишувдан чиқмоқчи», — унинг сўзларини келтиради Меҳр агентлиги.
Илгарироқ АҚШ Сенати Россия, Эрон ва КХДРга қарши санкциялар юзасидан қонун қабул қилди. Трамп ҳужжатни маъқуллаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)