Буюк Британия расмийлари экстремизмда гумон қилинаётган 150 дан ортиқ кишини фуқароликдан маҳрум этди. Улар мамлакатни тарк этган ва Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудларида бўлган, деб хабар беради «MK.ru».
Британия фуқаролигидан асосан ИШИД томонида жанг қилганлар ва жангариларга турмушга чиққан аёллар маҳрум этилмоқда.
Лондон Манчестердаги теракт ижрочиси Салмон Обидийнинг отаси ва укасини ҳам фуқароликдан маҳрум этиши мумкин. Уларнинг иккиси ҳам олдинроқ махсус хизматлар кузатувида бўлган, ҳозирда эса Ливияда ҳибсда сақланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)