Туркиядаги тунги клубга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Anadolu манбаларига кўра, қуролли кишилар гуруҳи Бодрум шаҳридаги Гелтюрбюкю туманида жойлашган клубга ҳужум қилди. 22 ёшли Фурқон Сой ҳодиса қурбони бўлди, жабрланганлар касалхонага ётқизилди.
Ҳужум сабаблари ҳозирча аниқланмади. Полиция бунга қўл урганларни қидирмоқда.
Изоҳ (0)