Бухоро шаҳрида «Китоб олами» мажмуаси иш бошлади. ЎзА хабарига кўра, унда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ижодкорлар, ноширлар, ёшлар, ОАВ ходимлари иштирок этди.
"Китоб олами"да Ўзбекистон нашриётларида чоп этилган ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, бадиий китоблар, дарсликлар сотуви йўлга қўйилган, китобхонлар учун қатор қулайликлар яратилган.
Китобларни мамлакатимиздаги 118 матбаа корхонасидан шартнома асосида тўғридан-тўғри оламиз. Бу китобхонлар эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, матбаа маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.Китоб савдоси лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 15 янги иш ўрни яратилди.Эъзоз Бобомуродов, «Бухоро китоб олами» компанияси раҳбари
Йил охирига қадар мажмуанинг юқори ва қуйи қаватларида иккита кинозал ишга туширилиши, хизмат фаолияти доирасининг кенгайтирилиши ҳисобига қўшимча 30 янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)