Бельгияда 79 ёшли аёл умумий фойдаланишга мўлжалланган йўлда Porsche Boxster GTS’ни соатига 238 километр тезликда ҳайдагани учун 4000 евро жаримага тортилди ҳамда уч ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Gazet Van Antwerpen’га таяниб, «Мотор» хабар берди.
Қоидабузарнинг айтишича, у кечаси ухлай олмаган ва машинада сайр қилишни истаган. Унинг таъкидлашича, аёл автомобили ҳаракатланаётган тезлик борасида тушунчага эга бўлмаган, бироқ унга берилган жазога мутлақо рози эканлигини билдирган.
Бунга қадар 79 ёшли аёл бирор марта ҳам қоида бузмаган.
Porsche Boxster GTС 3,4 литр ҳажмга эга олти цилиндрли двигатель билан жиҳозланган бўлиб, 330 от кучига эга. 100 километр/соат тезликка 4,7 сонияда чиқа олади, унинг максимал тезлиги 279 километр/соатга тенг.
Изоҳ (0)